Исроил Хон Юнус мавзесига ҳужум қилди

Исроил ҳарбий учоқлари Ғазонинг жанубидаги Хон Юнус мавзесининг баъзи ерларига ҳужум уюштирди.

Мамлакат армиясининг берган хабарига кўра, ўтган кеча Ғазо минтақасига 65 ҳужум уюштирилиши режаланган. Ҳужумларда Жибалия, ал-Зайтун ва ал-Римал туманларидаги Хамас ташкилоти раҳбарларининг уйлари нишонга олинган. Яна бир баёнотда эса Ғазодан Исроилга 90 та ракета учирилганлиги айтилган. Ҳужумларда Исроил томондан ҳеч кимнинг ҳалок бўлмаганлиги таъкидланган.