Истанбулда Хитой мафияси қўлга олинди

Истанбулда Хитойдан алдов йўли билан олиб келинган инсонлардан фойдаланиб, ноқонуний йўл билан миллионлаб лира ишлаб олган Хитой мафиясига қарши операция уюштирилди.

Жиноий гуруҳ аъзолари ўз ватандошларини Туркияда ўйин фирмаси очамиз,деган алдов билан олиб келишади ва паспортларини олиб қўйишга ҳаракат қилишади.

Турк полицияси ташкиллаштирган операция натижасида иккитаси турк бўлган 3 аёл, жами 24 киши қўлга олинди, 91 киши озод қилинди.

Тергов натижасида жиноий гуруҳнинг порнографик материал тарқатувчи сайтлар очиб, бу йўл билан инсонларни виртуал гаров сайтларига юборганликлари аниқланди. 21та адресга борган полициячилар  жами 52 миллион турк лираси топишди.