Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори коронавирусга қарши вакцина олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебреисус коронавирусга қарши эмланганини мъалум қилди.

Гебреисус “Твиттер”да чоршанба куни: “Бугун Женева университети касалхонасида Ковид-19 га қарши эмлаш навбатим келди”, деб ёзди ва эмланаётган суратини жойлади.

“Вакциналар ҳаётни сақлаб қолади ва уларни барча мамлакатларга имкон қадар тезроқ етказиб бериш муҳимдир”, – дея қўшимча қилди у ва вакциналари бўлган мамлакатларда яшовчиларнинг барчасини вакцинани олишга чақирди.

Ташкилотнинг Бош директори коронавирусга қарши қандай вакцина олганини айтмади.

Шунингдек, у ҳукуматлар ва вакцина ишлаб чиқарувчиларни барчани ҳимоя қилиш учун кўпроқ дозаларни ишлаб чиқаришга ва етказиб беришга чақирди.