Жириновский амирлик тузишни таклиф қилди

Россиялик сиёсатчи, Давлат Думаси депутати ва Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский “Комсомольская правда” радиосига берган интервьюсида сўнгги вақтларда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида бўлаётган тўқнашувлар ҳақида ўз фикрини баён қилиб, Марказий Осиё амирлигини тузишни таклиф қилди.

Владимир Вольфович, вазият ҳақида муносабат билдирар экан, қуйидагиларни баён қилди:

“…Кўплаб кам сонли халқлар ёнма-ён яшайдиган жойларда ҳар доим тўқнашувлар бўлади. Кимнинг ери, кимнинг суви, кимнинг транспорт йўлаги… Совет ҳукумати донолик қилиб республикалар тузди… Ҳар доим ҳам республика чегараси халқнинг чегараси эмас. Мисол учун, Ўзбекистонда тожиклар яшайди. Ва Қирғизистонда. Биз уларга фақат Тожикистонни бердик. Ҳудди шу нарса Қирғизистон, қозоқлар, туркманлар, ҳаммасида бор. Марказий Осиё амирлиги, бу амирликнинг бошлиғи рус ва унинг штаб-квартираси Тошкентда. Ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқлар, тожиклар ва туркманлар ҳам ҳурсанд бўлишади. Кейин сув билан ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Кейин одамлар Марказий Осиёнинг барча учун эканлигини билиб олади. Ва ер ҳам. Ва энергия ҳам ҳамма учун бўлади. Биз уларни сунъий равишда ажратдик, бундай нарса йўқ эди. Тожикистон Республикаси, Қирғизистон инсоният тарихида бўлмаган… Лекин сув етмайди. Тожиклар сувни олиб кетади, улар тоғларда яшайдилар. Водийда ким яшайди? Ўзбеклар. Улар нима, сувсиз қолишадими? Руслар сувни Марказий Осиё бўйлаб тенг равишда тақсимлашни тартибга солишган бўлар эди.”

Жириновский большевиклар русларни жуда кўп қийинчиликларга дучор қилганини, ҳатто Марказий Осиё халқлари совет ҳукуматини уларга олиб келганларни лаънатлашини айтиб ўтди. “Шоҳ ҳукмрон бўлса бундай бўлмасди!”, – деди у.