Калифорния университетида энди SAT ёки ACT талаб қилинмайдиган бўлди

Шу ҳафта бошида Калифорния университети SAT ва ACT тест натижаларини қабул ва молиявий ёрдам бериш жараёнидан бутунлай олиб ташлашга қарор қилди. Ушбу қарорга Университет бир суд ишида ютқазиб қўйганидан кейин келган.

Бундай ўзгариш Калифорния университетини SAT ва ACT тест натижаларидан воз кечган мамлакатдаги энг йирик ва энг таниқли олий ўқув юртига айлантирди. Қарор, бирдек штат ичидаги абитуриентларга ҳам, штатдан ташқарида бўлган абитуриентларга ҳам татбиқ қилинади.

Абитуриентлар учун SAT ва ACT баллари нафақат ўқув юртларига ариза билан мурожаат қилиш, балки қайси ўқув юртлари уларни қабул қилишини аниқлашнинг ҳам муҳим элементи ҳисобланади.