Канада Ғазога ёрдам ажратади

Канада бош вазири Жастин Трюдо Ғазо секторидаги сўнгги ҳужумлардан зарар кўрган фаластинликларга ёрдам бериш учун унинг мамлакати 25 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Ўзининг баёнотида Трюдо, маблағ тўғридан-тўғри тажрибага эга бўлган ташкилотларга берилишини айтди, улар фаластинликларга сўнгги ҳужумлар оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради.

“Ёрдам болаларга шошилинч озиқ-овқат ёрдами, уй-жой, сув таъминоти, санитария, гигиена ва психологик ёрдам учун 10 миллион доллардан кўпроқ, гуманитар ва қайта қуриш ишларини қўллаб-қувватлаш учун 10 миллион доллардан кўпроқ маблағ тақсимланади”, – деди Трюдо. Фаластин ва Исроил ўртасида кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш ташаббуслари учун 5 миллион долларгача ажратилади.