King’s College London дан текин инглиз тили курслари

Ўқиш ва ишингизда фойдаланиш учун инглиз тилини ўрганишни хоҳлайсиз, лекин курсларга қатнаш учун вақтингиз йўқ. Унда ушбу 4 ҳафталик бепул онлайн курси сизга инглиз тилининг асосий кўникмаларини ўрганишда ёрдам беради. Курсда олган билимингиздан ҳар куни фойдаланишингиз мумкин.

Бошланғич босқичдаги курсни тугатгач, кейинги босқичларга ўтишингиз мумкин. Курс бошида одамлар билан танишганингизда, ўзингизни таништирганингизда ва суҳбатларга қўшилишда нималар дейиш мумкинлигини билиб оласиз. Берилган топшириқлар асосида сўзлаш, ўқиш ва тинглаш қобилиятларингиз устида ишлайсиз.

Компьютер ёки смартфондан фойдаланиб, турли хил ҳолатлардаги инглиз тилида суҳбатларни эшитишингиз ва тестлар ёрдамида билимингизни синаб кўришингиз мумкин.

Курс охирига етганингизда оддий саволлар туза оласиз, дўстларингиз ва оилангиз ҳақида суҳбатлашасиз, иш ва севимли машғулотларингизни муҳокама қилишингиз осонлашади.