Коронавирус дунёдаги электрон тижоратнинг ривожланишига сабаб бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, коронавируси эпидемияси билан курашиш бўйича изоляция чоралари электрон тижоратнинг ривожланишига олиб келди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси йирик иқтисодиётдаги миллий статистика идораларининг маълумотларига асосланиб, онлайн савдо ҳажми чакана савдо ҳажмининг 2020 йилга нисбатан 19 фоизини ташкил этганини тахмин қилмоқда, бу ўтган йилги 16 фоизни ташкил этган.

Бунда Жанубий Корея энг катта улушга эга бўлиб, у ерда ьбу кўрсаткич 25,9 фоизни ташкил этди, бу ўтган йили 20,8 фоиз бўлган. Хитойда 24,9 фоизни, Буюк Британияда 23,3 фоизни ва АҚШда 14 фоизни ташкил этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг конференциясида айтилишча, глобал электрон тижорат савдоси қиймати тўрт фоизга ўсди ва сўнгги тахминларга кўра 2019 йилда 26,7 триллион долларни ташкил этди. Бунга компаниялар ўртасидаги савдо ва компаниялардан истеъмолчиларга сотиш ҳам киради, бу глобал иқтисодий маҳсулотнинг 30 фоизига тенг.

Ҳисоботда айтилишича, пандемия 2020 йилда истеъмолчиларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатадиган йирик электрон тижорат компаниялари бойликларида номутаносибликни келтириб чиқармоқда.

13 та энг йирик электрон тижорат компанияларининг маълумотлари, шу жумладан, АҚШ ва Хитойда 11 та, таксиларга буюртма бериш ва саёҳатлар ташкил қилиш каби хизмат кўрсатувчи компанияларнинг бойликлари сезиларли даражада пасайганлигини кўрсатди.

“Масалан, Expedia  2019 йилда бешинчи ўриндан 2020 йилда ўн биринчи ўринга тушиб кетди, Booking Holdings олтинчи ўриндан ўн иккинчи ўринга тушди ва 2020 йилда дастлабки оммавий таклифни бошлаган Airbnb рўйхатда ўн биринчи ўриндан ўн учинчи ўринга тушиб кетди”, дейилади хабарда.

Сотилган товарларнинг умумий қиймати бўйича биринчи ўринни Хитойнинг Alibaba  компанияси сақлаб қолди, кейинги ўринни АҚШда Amazon эгаллади.

Хизмат кўрсатувчи компанияларнинг пасайишига қарамай, тўғридан-тўғри истеъмолчиларга йўналтирилган 13 та йирик электрон тижорат компанияларининг умумий сотиш қиймати 2019 йилда 17,9 фоизга ўсганига нисбатан, 2020 йилда 2,9 трлн долларни ташкил этиб, 20,5 фоизга ўсди.