Космик зулматни ёритувчи Ой кратери радиотелескопи

Бир неча йиллик изланишлардан сўнг, Ой Кратери Радиотелескопи лойиҳасини янада ривожлантириш учун 500000 доллар молиявий кўмак ажратилди, чунки лойиҳа НАСА нинг Инновацион Мукаммал Концептлар дастурининг 2-босқичига ўтишга муваффақ бўлди.

Телескопдан асосий мақсад космик қоронғуликдаги асрлар илгари ҳосил бўлган узун тўлқинли радио тўлқинларни ўлчаш ҳисобланади. Одатда бундай тўлқинлар Катта портлашдан (Биг Бенг) кейин дастлабки юлдузлар пайдо бўлгунча бир неча юз миллион йил давом этган.

Ердаги радиотелескоплар бундай вақт оралиғини текшира олиш қувватига эга эмас, чунки ўша вақт орасидаги узун тўлқинли радио тўлқинлар атмосферамизнинг юқори қисмидаги ионлар ва электронлар қатлами бўлмиш ионосферага урилиб, қайтиб кетади.

Аммо, Ойнинг узоқ қоронғу томонида бу сигналларни қайтарадиган атмосфера қатлами мавжуд эмас. Ойнинг ўзи ҳам узун тўлқинли радио тўлқинларни тутишга халақит қилувчи Ердан келадиган сигналларни блокада қилиш вазифасини ўтайди. Телескоп қурилиши режалаштирилган Ойнинг шу қисми коинот бўйича мисли кўрилмаган тадқиқотлар ўтказиш учун асосий майдон вазифасини ўташи мумкин.

Телескоп узун тўлқинли радиотўлқинлар частотасини сезиши учун жуда катта бўлиши керак. Ҳозирги режа, кенглиги 3 километрдан ошадиган ой кратерида ярим миль (1 километр) дан ортиқ антеннадан иборат товоқсимон телескопни қуришдир. Ер юзидаги энг катта шу каби товоқсимон радиотелескоплардан бири Хитойда жойлашган бўлиб, унинг ўлчами 500 метрни ташкил этади. Яна бир шундай турдаги телескоп ҳозирда ишламайдиган, кенглиги 305 метр бўлган Пуэрто-Рикодаги Арекибо обсерваториясини макон тутган.