Ливия Бош вазири Абдулҳамид Дибайба Исроилни қоралади

Ливия Бош вазири Абдулҳамид Дибайба Исроил аскарининг ишғолда қолган шарқий Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида жойлашган, бутун ислом олами учун улкан аҳамиятга эга Масжиди Ақсога қилган ҳужумини ўз ижтимоий тармоқ ҳисобида қоралаб чиқди.

        “Фаластин халқининг ҳаққоний курашида улар билан ҳамиша бирга эканлигини” таъкидлаган Ливия Бош вазири ўз ёзган матнида “Исроилнинг, илк қибламиз бўлган Масжиди Ақсога ҳужумини ва Фаластинликларга кўз кўриб, қулоқ эшитмаган шаклда қилаётган зулмларини қоралаймиз.” ифодаларини ишлатди.

Исроил ҳукуматининг бу ҳаракатларини тинчлик жараёнининг илдизига болта ураётганига диққатни тортган Дибайба, “халқаро ҳамжамият Фаластинликлар учун бир ечим топиши керак.” деб таъкидлади.