MacBook Pro учун такомиллашган mini-LED дисплейлари

Яқинда тақдим қилинган 12,9 дюмли iPad Pro учун mini-LED дисплейларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Appleнинг энг йирик ҳамкори TSMT келгусидаги 14 ва 16 дюмли, янгиланган MacBook Pro моделлари учун мўлжалланган mini-LED дисплейларини ишлаб чиқариш бўйича техник муаммоларни ҳал қила олди.

DigiTimes томонидан хабар қилинганидек, ТСМТ дастлаб, янги MacBook Pro моделлари учун мўлжалланган mini-LED дисплейларида электрон карта ва ёпиштирувчи материаллар сабабли ишлаб чиқаришда чекловларга дуч келган эди. Бироқ, TSMT ускуналарини ривожлантирганидан сўнг, ишлаб чиқариш рентабеллиги 95% дан ошди.

Янгиланган 14 ва 16 дюмли MacBook Pro моделларида янги авлод Apple кремний чиплари, Touch Bar нинг олиб ташлангани, MagSafe магнит қувватлантириш кабелининг қайтарилиши ва HDMI порти ва SD карта бўлимининг янги дизайни намойиш этилиши кутилмоқда.

          Юқори тажрибали профессионал харидорларга мўлжалланган ушбу янги MacBook Pro моделлари атрофидаги ҳаяжон ноябрь ойида М1 чипи ишлаб чиқарилганидан бери янада кучайган. Кейинги авлод чипи, эҳтимол М1Х ёки М2 номига эга бўлиб, MacBookнинг ишлаш тезлигини сезиларли даражада ошириши ва энергия самарадорлигини анчагина яхшилаши кутилмоқда.