Макконелл: Афғонистон Толибон томонидан йил охиригача босиб олиниши мумкин

Сенатдаги озчилик республикачилар етакчиси Митч Макконелл Афғонистондан АҚШ қўшинлари чиқиб кетиши билан Толибон йил охирига қадар мамлакат устидан назоратни тўла қўлга олиши мумкинлигини башорат қилди.

Макконнелл Президент Байденнинг Афғонистондан чиқиб кетиш режасини “коалиция ҳамкорлари ва заиф афғонларни қуруқ ҳамда ҳимоясиз қолдирадиган” “катта хато” деб баҳолаган эди.

Афғонистондан чиқиб кетиш дастурини баён қилар экан, Байден “абадий урушни тугатиш вақти келгани” ни эълон қилди.

Сўнгги бир йил ичида Афғонистонда АҚШ аскарлари орасида ўлимларнинг йўқлигига сабаб Толибон ва Трамп маъмурияти ўртасида “ҳужум қилишдан тийилиш” бўйича шартнома имзолаганлидир.

Ўтган йилги келишув муддати шу йил 1 май куни тугади. Эндиликда Толибон ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилмоқда.

Якшанба куни CNN телеканалига интервью берган Клинтон Афғонистондан “чиқиб кетиш” асносида келиб чиқадиган “катта оқибатлар” ҳақида огоҳлантирди.