Макроннинг талаби: Озарбайжон Арманистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Россия президенти Владимир Путиндан Озарбайжон билан чегара можаросининг қайтадан жиддийлашиб кетишининг олдини олиш учун ҳарбий ёрдам сўраган.

13 май куни Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари чегарани аниқлаштириш баҳонасида Арманистоннинг Суюник ва Гегаркуник вилоятлари ҳудудига ўтган дея хабар бермоқда.

“Мен Президент Путиндан Арманистонга, Озарбайжон мамлакат жанубидаги Суюник вилоятидан 250 га яқин ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетмаганидан кейин ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилдим”, – деди Пашинян. Вазир Озарбайжон расмийлари билан бу борадаги музокаралар шанба куни ҳам давом этишини аймоқда.

Озарбайжон томони эса Арманистонга бостириб кирганини рад этган. Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, мамлакат қўшинлари ўтган йилги 44 кунлик уруш оқибатида келиб чиққан ўзаро умумий чегарани белгилашдаги “низоли ва қийин техник жараён” билан шуғулланмоқдалар.

Франция президенти Эммануэл Макрон Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилгач, Озарбайжондан Арманистон ҳудудидан “зудлик билан чиқиб кетишни” талаб қилганидан кейин АҚШ можаро бўйича ўз хавотирларини билдирмоқда. “Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон ҳудудига ўтди. Улар зудлик билан чекинишлари керак. Арманистон халқига қарата яна бир бор айтаман: Франция сиз билан бирдамликда турибди ва шундай қилишда давом этади”, – дейди президент ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Макроннинг бу талабига турли ҳил мубосабатлар билдирилмоқда: “Путинга бу ёқиб тушади… Бу Арманистон учун ўз жонига қасд қилишдек гап… Ва қанақа бирдамлик, ахир Арманистонда Францияга берадиган ҳеч нарса йўқку.”, “Арманистон Озарбайжонни босиб олганда қаерда эдинг?”, “Туркия эса Озарбайжон билан бирдамликда туради”, “Қўйсангчи, Ману! Бизни кулдирма”.