Метан истеъмолини камайтиришимиз керак

Метан гази истеъмолини камайтириш иқлим исишига қарши кураш учун жуда муҳимдир, дейилади БМТнинг асосий ҳисоботида.

Метан тирик мавжудотлар чириганда ҳам ҳосил бўладиган табиий газ ҳисобланади. Метан атмосферада карбонат ангидрид газидан фарқли ўлароқ қисқа вақт давомида сақланиб турсада, у СО2 га қараганда иқлимнинг глобал исишига кучли таъсир кўрсатмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, ҳароратнинг глобал кўтарилиши Париж келишувида белгиланган чегарада сақланиб қолса, метан истеъмолини камайтириш учун “шошилинч чоралар” кўриш даркор. 200 та давлат томонидан имзоланган ушбу шартнома дунё ҳароратини асрнинг охирига қадар саноатлашиш давридаги даражадан 1,5 даражагача кўтарилишига “рухсат берган”.

БМТ ҳисоботида, шунингдек, ҳозирда мавжуд технологиялардан оқилона фойдаланган ҳолда ва жуда арзон нархларда иссиқхона газини тез ва сезиларли даражада камайтириш мумкинлиги айтилган.

Метан истеъмолини қисқартириш иқтисодий фойда келтиришидан ташқари, инсон танасига зарарли бўлган ифлослантирувчи модда миқдорини ҳам камайтиради.

Тавсиялар БМТнинг Атроф-муҳит дастури учун глобал метан истеъмоли миқдорини ҳисоблаб чиққан халқаро олимлар гуруҳи томонидан берилмоқда.

Метан истеъмолининг 34 фоизи одамлар ҳиссасига, қишлоқ хўжалиги эса 40 фоизни, чиқиндилар сектори эса 20 фоизни ташкил қилади.