Миср Ғазони қайта тиклаш учун 500 миллион доллар ажратади

Миср президентлиги Исроил ҳаво ҳужумларидан сўнг Ғазони қайта тиклашга 500 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

Миср президенти девони вакили ўз баёнотида: “Президент Абдулфаттоҳ Ас-Сисий Миср Ғазо секторини қайта қуриш учун 500 миллион доллар маблағ ажратишини эълон қилди. Қайта қуришда Мисрнинг ихтисослашган компаниялари иштирок этади.