Мия саратонига чалинган туркман фуқароси даволаниш учун хорижга кета олмади

Икки ҳафта олдин Туркманистоннинг Марв шаҳрида яшаб келган 29 ёшли Элман Қиличевнинг оила аъзолари ижтимоий тармоқлар орқали унинг  III босқич мия саратонига чалинганини билдириб, даволаниши учун инсонлардан моддий ёрдам сўраган эдилар.

Turkmen news нинг маълумотига қараганда, Эроннинг Машҳад шаҳрида жойлашган онкологик касалхонанинг шифокорлари Элманни даволаниш учун қабул қилишга тайёрлар ва ҳатто Эрон Ташқи Ишлар Вазирлигига бемор учун виза сўраб мурожаат қилганлар. Фақат, номаълум сабабларга кўра Туркманистон Иммиграция Хизмати Элманга хорижга чиқишга рухсат бермаган. Ҳолбуки беморнинг оиласи уни Эронга машинада бир неча соатда олиб бориши мумкин ва учоққа навбат кутиб туришга ҳожат ҳам йўқдир.

Маълум бўлишича, Россия ёки Туркияга сафар қилмоқчи бўлган шахсга  агар маҳаллий валюта-манатни АҚШ долларига расмий курсга биноан, яни бир долларга 3, 5 доллар ҳисобида айирбошлаган тақдирда хорижга чиқишига рухсат берилади.

 “Қонунга биноан тиббий даволанишга муҳтож фуқаро чекланмаган миқдорда валюта айирбошлаш ҳаққига эгадир. Максимум миқдор $20,000 эди, фақат 2018-чи йили чеклов келди. Туркманистон норасмий равишда тиббий хизматлар нархини оширишга давом этди”, – дея хабар беради манба. “Қора бозор” дан валюта айирбошлашга мажбур оила талаб қилингандан 11 марта юқори нарх тўлашга мажбур бўлади.

Туркманистон фуқаролари хорижда тиббий хизмат олиш учун Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг мазкур шахснинг бундай даволанишни ватанда олиши мумкин эмаслигига оид хулосасига эга бўлишлари шартдир. Сертификат шаклида бериладиган бу хулоса айни дамда валюта айирбошлаш учун ҳам рухсатнома ҳисобланади. Бу ҳужжатни олиш учун бемор тўлиқ тиббий текширув ҳужжатларини, махсус комиссиянинг даволанишнинг зарурлиги ҳақидаги хулосасини ва хориждаги касалхонадан ҳисоб қоғозини ҳам тақдим қилиши керак.