Мосадга янги раҳбар тайинланди

Бош вазир Бенямин Нетаняҳу 24 май, душанба куни, Давид Барнеани Мосад ташқи разведка хизматининг янги раҳбари лавозимига тайинланганлигини маълум қилди. У 1 июнь куни муддати тугайдиган махсус хизмат бошлиғи Ёси Коэннинг ўрнини эгаллайди

56 ёшли Барнеа 2019 йилдан бери Мосад бошлиғининг ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда. 2013-2019 йиллар давомида у раҳбарлик қилган “Цомет” бўлими тўрт марта “мамлакат хавфсизлигига ҳисса қўшганлиги учун” мукофоти билан тақдирланган. Давид Барнеа Мосад сафига 1996 йилда қўшилган.

Мосад ходимларини тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Бош вазир Нетаняҳу шундай деди: “Жасоратли киши ғалаба қозонади. Лекин кимдир жасур одам қилмоқчи бўлган ишга рухсат бериш учун ҳам жасоратга эга бўлиши керак. Ҳар бир кейинги операция олдингисидан кўра қийинроқ, фантастик ва ақл бовар қилмас даражада бўлади. Жеймс Бонд сизнинг олдингизда шунчаки ҳаваскордир…”

Нетаняҳу, шунингдек, разведка хизмати олдида турган вазифаларни ҳам изоҳлаб ўтди: “Мен кўп йиллар давомида бизни қўллаб-қувватлайдиган АҚШ билан дўстлигимизни жуда қадрлайман. Бу мамлакатнинг миллий хавфсизлиги учун жуда керак. Аммо бизнинг энг муҳим вазифамиз Оятулло режими яҳудий халқининг минг йиллик ҳаётини бузмаслигини таъминлаши мумкин бўлган вазиятга кафил бўлишдир. Бундай ҳолат биздан жасурона ва мустақил қарорлар қабул қилишни талаб қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, хоҳ у ядровий битим билан бўлсин ёки битимсиз, Эроннинг ядровий бомба билан қуролланишига йўл қўймаслик учун қўлимиздан келганини қиламиз. Гап бизнинг мавжудлигимиз ҳақида кетмоқда. Бу сизнинг биринчи вазифангиз.”