Муддат берилди, Исроил жим

Миср ҳукумати Исроил ва Фаластин раҳбарларига Ғазо минтақасидаги аҳволни яхшилаш мақсадида пайшанба кунидан бошлаб оташкесим эълон қилиш таклифи билан чиқди.

Исроилнинг  Kanal 12  телевизион каналининг хабар беришича, ҳар икки тараф ҳам бу таклифга кўнса, оташкесимнинг маҳаллий вақт билан 06:00да бошланиши режалангандир.

Хамас ташкилотининг оташкесимни қабул қилгани, Исроилнинг эса ҳозирча жим турганлиги маълум.