Мянма яна намойишлар гирдобида

Мянма хавфсизлик кучлари давлат тўнтариши мамлакатни инқирозга учратганидан уч ой ўтгач ҳарбий ҳукмронликка қарши сўнгги бир неча кун ичида энг йирик намойишларга қарата ўт очди, якшанба куни камида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар беради ОАВ.

Намойиш ташкилотчилари “халқаро Мянма баҳор инқилоби” деб аталган намойишни нишонлаш учун бутун дунёдаги Мянма жамоаларидаги намойишлар билан мувофиқлаштирилди. “Мянма халқи бирлигининг овози билан дунёни ларзага келтирсин”, дейилган ташкилотчиларнинг баёнотида.

Намойишчилар буддавий роҳиблар бошчилигида, Мандалайнинг иккинчи катта шаҳри бўлган Янгон савдо марказини ўз ичига олган шаҳар ва қишлоқларни босиб ўтдилар.

Ветлет шаҳрининг марказида икки киши йўқ қилинган бўлса, шимолий-шарқдаги Шан штатидаги турли шаҳарларда яна икки киши ўлдирилган, деб хабар берди иккита оммавий ахборот воситаси.

Качин Нюс Групнинг хабар беришича, шимолдаги нефт қазиб олинадиган Ҳпакант шаҳрида ҳам бир киши ҳалок бўлган.

Намойишлар генералларнинг 1 февраль куни Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи бошчилигидаги сайланган ҳукуматни қувиб чиқариши билан боғлиқ муаммолар оқибатида юзага келган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, шимолий ва шарқий чегара ҳудудларида этник озчиликни ташкил этувчи қўзғолончилар билан тўқнашувлар сўнгги уч ой ичида анча кучайиб, ўн минглаб тинч аҳоли кўчишга мажбур бўлган.

Баъзи жойларда қуролли фуқаролар хавфсизлик кучларига қарши кураш олиб боришган, марказий ҳудудларда хавфсиз бўлган ҳарбий ва ҳукумат объектлари ракета зарбалари ва кичик портлашлар тўлқини остида қолмоқда.

Камида 11 та портлаш

Давлат телерадиокомпанияси шанба оқшомидаги асосий ахборот ҳисоботида ўтган 36 соат ичида, Янгоннинг асосий қисмида содир бўлган камида 11 та портлаш тафсилотларини келтирди. Маълумотларга кўра, яраланганлар бор, аммо қурбонлар йўқ.

“Давлат барқарорлигини истамайдиган баъзилар ҳукумат бинолари ва жамоат йўлларига қўлбола бомбаларни улоқтиришган”, дея хабар берилади давлат телерадиокомпаниясида.

Кҳит Тҳит янгиликлар канали якшанба куни Янгон шаҳридаги полиция казармаси олдида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берди. Автотранспорт воситалари ёниб кетган, аммо қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Сиёсий маҳбусларга ёрдам уюшмаси тарғибот гуруҳининг айтишича, хавфсизлик кучлари тўнтаришдан бери камида 759 намойишчини ёстиғини қуритган.

Ўн йил олдин тахминий ислоҳотлар жараёни бошлангунга қадар деярли 50 йил давомида ҳукмронлик қилган ҳарбийлар, апрель ойи ўрталарида 248 нафар намойишчиларнинг ўлимида жавобгарликни тан олиб, улар зўравонлик бошлаганидан кейин йўқ қилинганини даъво қилдилар. Ҳарбийларнинг айтишича намойишларда хавфсизлик кучларининг бир неча ходимлари ҳам ҳалок бўлишган.

БМТ Тараққиёт дастури ўтган ҳафта пандемия ва сиёсий инқирознинг таъсирида 2022 йилга қадар 25 миллионга яқин аҳоли қашшоқлик тўрига тушиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Тўнтаришдан сўнг 75 ёшли Су Чи ва у бошчилигидаги партиянинг кўплаб аъзолари билан бирга ҳибсга олинган.