Навбатдаги Старлинк миссияси

Space X 9 май, якшанба куни Флорида штатидаги Канаверал космик станциясидаги 40 учиш комплексидан 60 та Старлинк сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирган. Парвозни онлайн кузатиш Шимолий Америка Шарқий вақти (EDT) билан соат 2:42 да ёки Бутунжаҳон мувофиқлашган вақти (UTC) билан соат 6:42 да мумкин бўлади. Онлайн кузатолмаганлар эса парвозни 10 май, душанба куни соат 2:21 да ёки 6:21 да кўришлари мумкин.

Бу биринчи босқичли тезлаткичга эга Falcon 9 ракетасининг ўнинчи парвози бўлади. Ушбу ракета илгари Crew Dragonнинг Халқаро космик станцияга биринчи миссияси, РАДАРСАТ юлдузлар тўплами миссияси, SXM 7 ва олтита Старлинк миссияларини орбитага олиб чиққан. Space X парвозни амалга ошириб бўлгандан кейин Старлинк сунъий йўлдошларидан ажраб чиққан Falcon 9 ракета тезлаткичини Атлантика океанида жойлашган дрон-кемага қўндиради.

Ушбу миссиянинг жонли веб-транслацияси парвоздан тахминан 15 дақиқа олдин бошланади.