Ню-Йорк шаҳрида ўнлаб одамлар фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун намойиш ўтказди

Жума куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида ўнлаб одамлар йиғилиб, Фаластин-Исроил можароси авж олиши фонида фаластинликларни қўллаб-қувватловчи шиорларни кўтариб чиқишди.

100 га яқин одам Саккизинчи авеню ва 54-кўчалар чорраҳасида тўпланиб, фаластинликларни қўллаб-қувватлаш намойиш ўтказишган.

8 майдан бошлаб Фаластин-Исроил можароси Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳаллаларидаги тўқнашувдан бошланган ва кескинлашган эди.