ОАВ: Республикачилар тарафдорларининг учдан икки қисми Байденнинг сайловдаги ғалабасини қонуний деб ҳисобламайдилар

Янги сўровлар натижалари шуни кўрсатадики, АҚШдаги республикачилар тарафдорларининг учдан икки қисми Жо Байденни қонуний равишда сайланган президент деб ҳисобламайдилар.

Чоршанба куни кечқурун Американинг “The Hill” газетаси Quinnipiac университети томонидан ўтказилган оммавий сўров натижаларини эълон қилди. Ушбу натижалар шуни кўрсатадики, республикачилар партиясининг кўплаб тарафдорлари, ҳаттоки АҚШ Конгресси ўтган ноябрь ойида мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлаганидан ярим йил ўтиб ҳам, овоз бериш натижалари сохталаштирилган ва ғалаба ўғирланган, деб ҳисоблашини кўрсатди.

Газетанинг таъкидлашича, Американинг бир қатор штатларидаги республикачилар ҳанузгача сайловчиларнинг овозларини қайта ҳисоблашга интилмоқда ва сайловларнинг қонунийлигига шубҳа қилмоқда, респондентларнинг 64 фоизи Жо Байденни қонуний равишда президент сифатида сайланган деб ҳисоблашган.

Республикачилар тарафдорларининг 66% Трампни 2024 йилги президентлик сайловларида АҚШ президентлигига номзод бўлишини исташларини айтган бўлса, республикачиларнинг 85% тарафдорлари турли даражадаги сайловларда Трумпни қўллаб-қувватлайдиган номзодларни қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдиришди.