Олмонияда янги ирқчилик жанжали

Бремен вилоятидаги бир улгуржи иншоот фирмаси, уй ижарага олмоқчи бўлган хорижликларга нацистларнинг яҳудийларга нисбатан ишлатган кодлама усулидан фойдаланганлини маълум бўлди. Brebau фирмаси 6000 га яқин хонадонга эга бўлиб, ҳижоблиларга нисбатан КТ, қора танлилар ва Балканликлар учун E40, бошқа хорижликлар учун эса VE кодини ишлатгандир. Бу кодларга қараб, фирма ходимлари чет элликларга муомала қилган ва уй берган.

Бўлиб ўтган воқеа вилоятда катта шов-шувга сабаб бўлди.Бремен Яшиллар Партияси депутати Мустафа Кемал Ўзтурк эса шундай изоҳ берди, “Бу воқеа катта жанжал ва ирқчиликдир. Кўп миллатлиликни қадрлаган Бременда бундай ҳолатнинг содир бўлиши шармандали ҳолатдир. Brebau фирмаси ҳақиқий маънода ирқчилик қилган. Нацистлар пайтида яҳудийларга қандай рақамланма берилган бўлса, бу ерда ҳам худди ўша иш қилинди. Фирма ходимлари шу кодлардан келиб чиқиб, инсонларга унга кўра муомала қилган” деди.