Ота-ўғил Нетаньяху Туркияни бойкотга чақирди

Исроил ишғоли остидаги шарқий Қуддусда кеча кўпчилиги маъсум болалар бўлган 24 киши қурбон бўлди. Агрессив сиёсатни давом эттираётган ҳукумат бошлиғи Беньямин Нетаньяху Исроил Бош Вазирлик офисидан юборган бир видеосида аскарларнинг орқага чекинмаслигини ва Ғазо минтақасида ҳужумларнинг янада шиддатли бўлишини таъкидлаб ўтди.

Унинг ўғли Яир Нетаньяху эса шахсий Twitter ҳисобида Туркияга қарши нафрат тўла бир матн ёзди ва яҳудийларни уни бойкот қилишга чорлади.

Яир твитида  “Исроил ва яҳудий халқини йўқ қилишга чақирган турклардан минглаб жавоб оляпман! Ҳали ҳам таътил учун Туркияга кетаётган Исроилликлар орангизда борми?” деб Исроилликлар ва бутун яҳудийларни Фаластинни ҳимоя қилишга уринаётган Туркияга қарши гиж-гижлади.

Маълумотларга кўра, Исроилнинг бугунги ҳужумида камида 4 киши қурбон бўлди. Ғазога яна мингларча аскарлар жойлаштирилиши ҳам маълум бўлди.