Паспортга қўшиб конституция ҳам берилади

1-июлдан бошлаб Россия паспортини илк бора олаётган фуқароларга давлат конституциясининг бир нусхаси ҳам қўшиб бериладиган бўлди. Бу ҳақда бугун Россия ҳукуматининг расмий сайтида эълон қилинди.

Россия Федерациясининг паспорти ҳақидаги қонунга бу ўзгартиришни президент Владимир Путиннинг топшириғига биноан бош вазир Михаил Мишустин  киритди.

Бу ўзгартириш Россия фуқаролигини илк кез олаётган 14 ёшли Россия фуқароларига ва чет элликларга тегишлидир. Ҳукумат янги қарорнинг инсонлар орасида ватанпарварлик ғояларининг кучайишига хизмат қилади, деган умидда эканлигини айтмоқда.

3-май куни Россия ИИВ 2023-йилнинг 1-июлидан бошлаб Россиянинг барча минтақаларида электрон паспортлар берилиши бошланишини элон қилган эди.