Пентагоннинг “махфий армия” си

Сўнгги ўн йил ичида Қўшма Штатлар кўп минг кишилик махфий армияни яратди. Унинг аъзолари Пентагоннинг турли вазифаларини мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам бажармоқда. Бу ҳақида Newsweek нашри икки йиллик журналистик текширувларидан сўнг маълум қилди.

Америка газетасининг ёзишича, умумий ҳисобда, махфий армияда камида 60 минг киши хизмат қилади. Лекин хизматчиларнинг ҳақиқий сони бундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Газета яширин қўшиннинг ярмидан кўпи АҚШ армиясининг махсус кучлари аъзолари эканлигини ёзмоқда. Уларнинг асосий вазифаси “Покистондан Ғарбий Африкагача” бўлган уруш зоналарида террорчиларни таъқиб қилиш ва Шимолий Корея ҳамда Эрон каби мамлакатлар “ортида” ишлашдир.

“Яширин армия” нинг энг янги ва тез суръатлар билан ўсиб бораётган гуруҳи “кибер жангчилар” гуруҳидир. Улар яширин ва сохта номлар остида фаолият олиб боришади ва Интернет тармоғида маълумот тўплаш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда турли таъсир ўтказиш кампанияларида қатнашиш вазифаларини бажаришади.

Текширув муаллифларининг фикрига кўра, АҚШга бу махфий армия нафақат террорчиларга қарши курашиш, балки Россия ва Хитойга қарши гибрид урушда иштирок этиш учун ҳам керак.