Президентнинг айрим ҳаракатларини бекор қилиш ва техник ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисида буйруқ

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден мамлакатнинг аввалги президенти Доналд Трамп томонидан чиқарилган бир нечта қарор ва буйруқларни бекор қилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида Оқ Уйнинг расмий сайтида хабар берилган. Буйруқ “Менга Америка Қўшма Штатлари Конституцияси ва қонунлари томонидан юклатилган Президентлик ваколати асосида қуйидагича қарор қилинади” деб бошланади.

Қуйидаги қарор ва буйруқлар Байден томонидан бекор қилинди:

  • Онлайн цензуранинг олдини олиш тўғрисидаги 2020 йил 28 май кунги 13925-сонли буйруқ;
  • Америка ёдгорликлари, маданий бойликлари ва ҳайкалларини муҳофаза қилиш ва жиноий зўравонликка қарши кураш тўғрисидаги 2020 йил 26 июнь кунги 13933-сонли буйруқ;
  • Америка Қаҳрамонлари учун ёдгорликларни қуриш ва тиклаш тўғрисидаги 2020 йил 3 июль кунги 13934-сонли буйруқ;
  • Америка таъсирини кучайтириш учун АҚШнинг ташқи ёрдам сиёсатини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги 2020 йил 10 декабрь кунги 13964-сонли буйруқ;
  • Америка қаҳрамонлари миллий боғини қуриш тўғрисидаги 2021 йил 18 январь кунги 13978-сонли буйруқ;
  • Тартибга солувчи ислоҳотлар орқали америкаликларни ҳаддан ташқари жиноятчиликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 2021 йил 18 январь кунги 13980-сонли буйруқ;
  • Бирор муҳожирнинг тиббий суғуртасиз ёки етарли молиявий ресурсларсиз АҚШ соғлиқни сақлаш тизими учун “юк” бўлиб қолиши гумон қилинганда, унинг иммиграция ишини рад этиш тўғрисидаги қарор;

Шунингдек, Байден Трампнинг айрим тоифадаги чет элликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган яна бир қарорини ҳам бекор қилганди.

Олдинроқ Жо Байден Трампнинг энг йирик лойиҳаларидан бирига нуқта қўйди: АҚШ-Мексика чегарасида девор қурилишини молиялаштириш тўхтатилди.