Рио де Жанейродаги отишмада камида 25 киши ҳалок бўлди

Рио де Жанейрода юз берган отишмада камида 25 киши, жумладан полиция ходими ҳам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Отишма полиция томонидан шаҳарнинг Якарезинё ҳудудидаги Фавела шаҳрида ўтказилган операция пайтида юз берган.

Гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчилар болаларни ўз тўдаларига жалб қилаётгани тўғрисида хабарлар келиб тушгандан сўнг полиция операцияни бошлади.

Операция пайтида метро вагонидаги икки йўловчига ҳам ўқ теккан. Ҳайриятки, улар омон қолган. Бразилия шаҳри полицияси отишмаларда полиция зобитларидан бири, инспектор Андре Леонардо де Мелло Фриаснинг ўлимини тасдиқлади.

Полиция бошлиғи Роналду Оливейранинг Рейтерс ахборот агентлигига айтишича, ушбу рейд “Риодаги полиция операциялари тарихида энг кўп ўлим юз берган рейд бўлган”.

Операция муваффақиятли якунлангач, бир фуқаро ижтимоий тармоқларга ўз уйининг қон билан қопланган поли фотосуратларини жойлаштирди. Унинг айтишича полиция таъқиби пайтида уйида икки жиноятчи ҳалок бўлган.

Бошқа бир фуқаро эса, зобитлар рейд ҳақида жиноятчилар тўдасини огоҳлантиришда айблаб, одамларнинг телефонларини тортиб олишганини иддао қилмоқда.