Россия жанговар роботларнинг оммавий ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу автоном тарзда жанг қилишга қодир жанговар роботлар ишлаб чиқарилиши бошланганини айтмоқда. Россия жанговар роботларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деди мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу.

“Энди шунчаки экспериментал прототиплар эмас, балки илмий фантастик фильмларда намойиш этилган автоном тарзда жанг олиб бориши мумкин бўлган роботлар мавжуд”, – деди Шойгу “Янги билим” конференциясида сўзга чиқиб.

У “келажак қуролларини яратиш бўйича катта ишлар олиб борилаётганини” қўшимча қилди.