Россия нефтининг АҚШга экспорти рекорд миқдорга етди

Россиянинг АҚШга нефт ва нефт маҳсулотлари экспорти ўтган март ойида сўнгги 12 йил ичида рекорд даражага этди.

АҚШ Энергетика вазирлиги Энергия маълумотлари маъмурияти томонидан эълон қилинган маълумотлар ва рақамларга кўра, Россия АҚШга нефт ва нефт маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

Энергия Ахборот маъмурияти Россиядан хом ашё импорти февраль ойига нисбатан март ойида 1,8 бараварга ошиб, 22,938 миллион баррелгача етганини, бу 2009 йил июлидан бери энг юқори кўрсаткич эканлигини маълум қилди.