Саҳрои Кабирда қадимги балиқларнинг қолдиғи топилди

Италия ва Бельгиялик бир гуруҳ археолог олимлар Саҳрои Кабирнинг жануби-ғарбида жойлашган қисмидан 18 мингдан ошиқ балиқлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар ва қушларнинг тошга айланган қолдиқларини топишди. Саҳронинг бу қисми Ливияга тегишлидир.

Олимларнинг сўзларига қараганда, топилмаларнинг 80% балиқ суякларидан иборат. Бу эса қадимги замонларда Саҳрои Кабирда сув бўлганлигидан хабар беради.

Археологлар ҳозирда қазилма ишлари олиб бораётган ерда Тадрарт Акакус номли тоғ тизмаси жойлашган. Уларнинг айтишича, қадимда бу ерларда инсониятнинг узоқ аждоди яшаган, чунки ҳайвон скелетлари билан бирга озиқ маҳсулотларининг қолдиқлари ҳам топилди.

Энг қадимги топилмалар эр.ав.102000, энг янгилари эса эр.ав.4650-йилларга оид деб тахмин қилинмоқда.