Саудия Арабистони 2021 йилги ҳаж ибодати учун 60 минг кишигагина рухсат бериши мумкин

КОВИД-19 пандемияси бошланганидан бери, Саудия Арабистони биринчи марта бутун дунё бўйлаб атиги 60 минг кишига бу йил Ҳаж зиёратини ўташга рухсат беришга қарор қилди, дея хабар берилди.

Саудия соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига асосланиб @haramaininfo твиттер расмий саҳифасида.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги чет эллардан ҳаж ибодати учун келадиган зиёратчиларга ҳар йилгидек рухсат беришларини, аммо бу пандемия сабабли нисбатан кичикроқ ҳажмда бўлишини айтди.

Мамлакат ташқарисидан 45 минг зиёратчилар киритилади ва қироллик ичидан эса 15 минг зиёратчиларга рухсат берилиши мумкин, дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги саҳифасида.

Покистон Бош вазирининг диний тотувлик бўйича махсус вакили Мавлоно Тоҳир Ашрафий ҳам САМАА ТВ га берган интервьюсида Саудия Арабистонининг қарорини тасдиқлади.