Саудия Арабистони бугун чегараларини очади

Қироллик бошқа давлатлар билан қуруқлик, сув ва ҳаво қатновларига қўйилган тақиқни бекор қилади. Шунингдек, чет элга чиқмоқчи бўлган фуқаролар албатта коронавирусга қарши эмланган ёки сафардан камида бир ой олдин у билан касалланган бўлишлари керак. Чет элда даволаниш ҳаражатларини қоплайдиган суғурта полиси бўлган вояга етмаганлар ҳам мамлакатни тарк этишлари мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигига таяниб ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат раҳбарияти ўтган йилнинг декабр ойида янги коронавирус тури пайдо бўлиши сабабли чегараларни ёпган эди. Икки ҳафта давомида Саудия Арабистони ҳатто транзит сафарларига ҳам рухсат бермаган.

Олдинроқ, қироллик расмийлари ҳали коронавирусга қарши эмланмаганларнинг иш жойларига боришини ҳам тақиқлаб қўйган эдилар. Рейтерс агетнлигининг маълумотларига кўра, Саудия Арабистони фуқароларининг атиги 16 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланган.