Сент Луис Университетидан бакалавр даражаси учун бир нечта грантлар таклиф қилинмоқда

Сент Луис Университети, бошқа ўқув юртлари қатори академик ютуқлар, кўрсатган хизматлари ва етакчилик қобилиятига асосланиб талабаларга бакалавриат учун турли грантларни таклиф этади.

Грантларни ўқув йилининг бошида, биринчи семестрда берилиш бошланади ва талаб қилинган ўртача баллни (GPA) сақлаб қола билган талабалар учун ҳар йили автоматик равишда янгиланади.

Грантга ҳужжат топшириш учун шу йилнинг 1 декабрга қадар онлайн аризалар тўлдирилиши керак.

Грантларнинг барчаси ва уларга топширишнинг шартлари билан шу ерда танишишингиз мумкун.