Шимолий Кореяда йиртиқ жинси таъқиқланди

Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ын  бир неча кун аввал йиртиқ русумдаги, шунингдек баданга пишиб турадиган скинни русумли жинси шимларни таъқиқлади. Мамлакатда бу кийим шундоқ ҳам ман қилинган бўлиб, фақат классик тарздаги қора жинси кийишга рухсат берилган эди.

Ким Чен Ын бу қарорини бундай кийимнинг давлат хавфсизлигига тахдид ва амалдаги тузумни қўпоришга ҳаракат деб баҳолагани учун олгани айтилади.

Таъқиқ остига шунингдек экстравагант соч турмаклари, соч бўёқлари, ёрқин пардоз-андоз ва пирсинг ҳам тушди.