Таълим: Филлар ҳақида ўқиш болаларда математик кўникмаларни яхшилайди

Пурдю жамоаси асосий математик тушунчалар ва ҳикоялар ичига киритилган саволларга тўла расмли китобларни чоп этади.

Агар сиз мактабгача ёшдаги болаларда математиканинг асосий кўникмаларини шакллантиришни истасангиз, албатта уларга расмли китоблар олиб беринг.

Бу ёшгача бўлган болаларни математиканинг дастлабки “кўпроқ”, “кўп”, “бир хил”, “ўхшаш”, “фарқли”, “камроқ” каби тушунчалари билан таништириш асосий математик кўникмаларни ривожлантиришнинг калитидир.

“Ҳейсинг Симонс” жамғармаси гранти асосида чоп этиладиган “Кичик филлар” китоблар серияси ота-оналар ва бошқа катта ёшлиларни китобнинг ҳар бир саҳифасида болаларга математикага оид саволлар беришга ундайди.

Тобора мураккаблашиб борадиган саволлар бола ва ота-оналар ўртасида риштани мустаҳкамлаб, болаларда математик нутқ ва фикрлашни кучайтиради.

74 нафар болалар ва уларнинг тарбиячилари ўртасида ўтказилган тадқиқот давомида уларнинг ярми тўрт ҳафта давомида математик тилда учта китоб ўқишди. Бошқа ярми математик атрибутлар умуман иштирок этмаган манбалардан фойдаланишди. Биринчи гуруҳдаги болаларда, китобларни ўқигандан икки ой ўтгач математика ва математик терминларнинг ривожланиши кузатилди.

Ота-она ва бола ўртасидаги бундай ўзаро муносабатлар кейинчалик болаларнинг мактабда муваффақиятли ва тезкор таълим олишларига замин яратади.

Болалар математиканинг дастлабки тушунчаларига табиий қизиқиш билан қарашади. Бироқ, улар математик тасаввурларни тўлиқ ривожлантириш учун турли тажрибалар ва синовларга дуч келишлари керак.