Таълим: Япониянинг МEХТ грант дастури

МEХТ грантини ютиб олган талаба Японияда бакалавр даражасида ўқиш имкониятини қўлга киритади. Танловдан муваффақиятли ўтган талабалар Японияда бир йил давомида япон тилини ўрганадилар. Тил кўникмаларини яхши ўзлаштирганлик бўйича синовлардан ўтган талабалар тўрт йил бакалавр даражаси учун таълим оладилар. Ўқиш, яшаш ва сафар ҳаражатлари Япония давлати томонидан тўлиқ қопланади.

Дастурда қатнашиш учун номзодлар:

  • 12 йиллик ўрта таълимни тамомлаган бўлиши;
  • Япон тилини бошланғич даражада билиши;
  • Инглиз тилини ўртача даражада билиши керак.

Ҳужжат топшириш муддати: 2021 йил, 26 май

Батафсил маълумот Япониянинг Ўзбекистоданги элчихонаси сайтида жойлаштирилган.