Татаристондаги отишма ҳақида қисқача фактлар:

  • 11 май куни тонгда 19 ёшли Галявиев Ильназ Ренатович Қозон шаҳридаги 175 гимназияга ўзи билан қурол кириб отишма уюштирди;
  • ҳалок бўлганлар сони умумий 8 нафарни ташкил этди – 7 нафар ўқувчи ва 1 нафар инглиз тили ўқитувчиси;
  • гимназия ходимлари ва ўқувчиларнинг 16 нафари турли даражада яраландилар;
  • 2 нафар ўқувчи отишмадан ҳимояланиш учун 3 қаватдан ўзини ташлагани туфайли вафот этгани хабар қилинмоқда.
  • ижтимоий тармоқларда тарқаган видеоларда кўринишича, ўқувчилар жонларини сақлаш мақсадида бино деразаларидан ошиб қочишган;
  • Россия президенти Владимир Путин бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеалар бўйича ҳамдардлик билдирди;
  • Россияда фуқароларнинг қуролдан фойдаланишлари бўйича янги тартиб ишлаб чиқилиши белгиланди;
  • 12 май Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.

Галявиев Ильназ Ренатовичнинг тергов пайтидаги айтган сўзлари:

“Ёзда менда бир йиртқич ҳайвонлик ҳисси уйғонишни бошлади. Мен ҳаммадан нафратлана бошладим. Мен ҳар доим ҳаммани ёмон кўришни бошладим ва ундан ҳам кўпроғи, нафратлана бошладим. Менга руҳий тухмат қилишга журъат этма. Ҳеч ким менга айтмади (бу ишни буюурмади), мен ўзим Худо эканлигимни икки ой олдин англадим. Мен буни онамга биринчи марта айтган эдим, онам рози бўлмади… Менинг ота-онам йўқ, барчангиздан нафратланаман. Менинг онам йўқ, мен ҳамма нарсадан воз кечганман. Мени дунёга келтирган аёл она эмас. Онам ёки дадам йўқ…”