Турар-жой бинолари энергия тўплаш ва сақлаш учун ишлатилади

Қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш бутун дунё бўйлаб тез суръатлар билан ўсиб бораётган бўлсада, энергияни тўплаш ва сақлаш тизимлари бироз орқада қолмоқда.

Швециядаги Чалмерс технология университети тадқиқотчилари турар-жой биноларини энергияни тўплаш ва сақлаш «батареяларига» айлантириш устида иш олиб бормоқдалар. Бунинг учун улар бинолар учун ишлатилган цемент ва бетондан фойдаланиб, уларнинг ёрдамида энергияни тўплаш ва сақлаш усулини ишлаб чиқдилар.

Тадқиқот давомида олимлар турли хил конфигурацияларни синовдан ўтказдилар, жумладан, цемент металл толқони билан аралаштирилди. Бетонни электродли темир қоплама билан қоплаш яхши натижа бермаслиги маълум бўлди. Шунингдек, олимлар никель-темир қопламали кичик электрод билан металл қопламали бетон яхши натижа берганини аниқладилар.