Турк армияси апрель охиридан бошлаб Ироқ шимолида 68 жангарини йўқ қилди

Туркия миллий мудоофа вазири Ироқ ва Сурияда олиб борилган муваффақиятли антитеррор операциялар ҳақида сўзлаб берди.

Ироқ шимолида давом этаётган Пенче-Йилдирим ва Пенче-Шимшек ҳарбий операцияларининг натижасида 68 жангари йўқ қилинди, деб хабар беради Туркия миллий мудофа вазири Хулуси Акар. У бу операцияларнинг 23-чи апрель куни бошланганини эслатиб ўтди. Акар шунингдек Туркиянинг барча қўшни давлатлар, шу жумладан Ироқнинг ҳам суверенитетини ва ҳудудий дахлсизлигини ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Хулуси Акарнинг айтишича, қўшни давлатлар ҳудудидан туриб Туркияга  таҳдид солаётган барча террористик ташкилотларни йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда. «Биз учун охирги террорисn йўқ бўлгунча кураш олиб бориш муҳимдир. Туркия ҳарбий кучларининг ягона мақсади-миллий хавфсизликни ҳимоя қилишдир. Айнан шу сабаб туфайли террорчиларнинг Ироқ ва Суриядаги объектларига ҳужумлар қилинмоқда, – деб таъкидлади вазир.

Турк ҳарбий кучлари томонидан 2021-чи йилнинг 1-чи январидан бошлаб 5-чи майигача бўлган вақт оралиғида Ироқ ва Сурияда 953 жангари йўқ қилинди.