Турк инсони яна шаҳарга ҳоким бўлди

Бирлашган Қиролликнинг пойтахти Лондонга қарашли Энфилд шаҳрида турк миллатига мансуб Сабри Ўзойдин иккинчи марта ҳоким бўлиб сайланди. Энфилд қиролликнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Ҳокимнинг ўз ишига бошлаш маросимида ҳофиз Мурод Кючюк Қуръони Карим тиловат қилди.

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридан бўлган Сабри Ўзойдин ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли ўз вазифаларини тўлақонли амалга ошира олмаган эди.