Турк ишчиларига берилган насиҳатлар

1960-йили Туркия ҳукумати бир гуруҳ ишчиларни Олмонияга жўнатади. Ишчилар касаба уюшмаси томонидан уларга шу эслатма ва насиҳатлар берилган эди:

Ғурурли бўл.

Пул топаман деб ўзинги ўтга-чўққа урма, инсонлигингни унутма.

Ҳеч кимдан муҳтож бўлсанг ҳам қарз олма.

Қийналсанг ҳам ҳеч кимга билдирма.

Хасис бўлма.

Фитна-фасодчи ва ғийбатчилардан узоқ тур.

Оилангга мунтазам равишда хатлар ёз, уларни хавотирга қўйма.

Ташвишларинг ҳақида уларга оғиз очма.

Ортирган пулинги уларга жўнат, кўчада совуриб оилангни ҳаққини ема.

Ишингда доимо янги нарсалар ўрганишга ҳаракат қил.

Ишингни энг яхши шаклда бажар.

Ялқовлик қилма. Берилган ишни ўз вақтида бажар.

Раҳбарларга ва барчага ҳурмат кўрсат.

Унутма, сен қилган ҳар бир иш, яхши-ёмон бўлса ҳам, сенинг миллатингга ном ёки доғ бўлади.