Туркия Исроилни фаластинликларга қарши терроризмда айблади

Қуддус шаҳридаги жума кунги ҳаракатлари учун Туркия Исроилни фаластинликларга қарши террор уюштирганликда айблади ва танқид қилди.

Туркия президени матбуот котиби Иброҳим Қалин “Бу Исроил ва шармандали ҳужумлар олдида жим турадиганлар учун ордир” деб ҳисоблади ва барчани айирмачи давлатнинг истило ва босқинчилик сиёсатига қарши туришга чақирди.

Шарқий Қуддусдаги Мусулмонларнинг учинчи муқаддас масжиди Ал-ақсо масжидида намозхонлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар бўлиб, бунинг оқибатида 205 фаластинлик ва 17 полициячи жароҳатланган.

Бир қатор Туркия расмийлари тўқнашувлар бошланиши билан Исроилни танқид қилиб, бошқа мамлакатларни уларни қоралашга чақиришди, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Исроилни провокацион ва душманлик позициясини зудлик билан тўхтатишга ва оқилона ҳаракат қилишга чақирди.