Туркманистонда 20 йилдир ўзбек мактаблари йўқ

29-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюргач, 30-апрель куни маҳаллий «Ватан» телеканалида туркман президентининг янги китобини ўзбек тилига таржимаси ҳақида кўрсатув намойиш қилинди.

Фақат, ҳақли равишда бугун Туркманистонда ўзбек тилининг аҳволи қанақа, деган савол туғилади. Бу ҳақда turkmen.news редакциясига мактуб юборган фуқаро мулоҳаза юритади.

«Китоб нашри ва таржимаси-бу албатта яхши бир иш. Фақат мана 20 йилдир ўзбек тилида ўқитадиган мактабларга умуман ўқувчи олинмай қўйилди. 2011 йили асосан ўзбеклар яшайдиган Дашовуз вилояти мактабларининг ўқув дастуридан «Ўзбек тили ва адабиёти» фани бутунлай олиб ташланди ва барча ўзбек мактаблари туркман мактабларига айлантирилди. Лабоп вилоятида эса бу иш ундан ҳам аввалроқ амалга оширилди.

Президент Бердимухамедов суракли тарзда туркман ва ўзбек халқининг абадий дўстлигидан гапиради ва ўзбек тилига таржима қилинган китобларини кўз-кўз қилади. Фақат ўзбек тилининг таълим тизимидаги аҳволи юқорида айтилгандек бўлса, Туркманистон ўзбеклари бу китобни қандай қилиб ўқий оладилар?

Бир ойча аввал туркман президенти Ўзбекистон давлат бошлиғига ёзган мактубида Дашовуз вилоятининг 99% аҳолиси ўзбеклар эканлигини, 2020-йил натижаларига кўра вилоятнинг республикадаги энг яхши натижаларни кўрсатганлигини ёзган эди. Фақат энг яхши вилоят аҳолиси ўз она тилларида таълим олиш ҳуқуқидан маҳрумдир».