Туркманистонда уруш ветеранларига 200 манатдан тарқатилади

7-май куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вазирлар маҳкамасининг йиғилишида бу йилги 9-май байрамининг рамазон ойига тўғри келганини айтиб ўтди.

       «Халқимизнинг урф-одатларини, ва бошқа сабабларни ҳисобга олган ҳолда», президент барча тантанали тадбирларни 9-май оқшомида нишонлашни таклиф қилди. Бугун кечқурун «Халқ хотираси» мемориал ёдгорлигига гулчамбарлар қўйилади, урушдан қайтмаган ватандошлар хотирасига атаб хайрия дастурхони ёзилади.

      7-май куни мамлакат раҳбарининг имзолаган фармонига асосан, барча вилоят ва шаҳар ҳокимлари бу маросимда уруш ветеранлари ва уларнинг беваларига президент номидан 200 манат (давлат курси бўйича $57,1 ёки қорабозор курси бўйича $5) ва қимматбаҳо совғалар топширишади.