Узоқ давом этган иш куни юрак ҳасталиги ва инсультнинг ортишига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра 2016 йилда узоқ давом этган иш куни оқибатида келиб чиққан инсульт ва инфаркт касалликлари натижасида 745000 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу кўрсаткич 2000 йил кўрсаткичларидан 29 фоизга кўпроқдир.

Глобал таҳлил натижаларидан шу нарса маълум бўлдики 398000 нафар беморлар инсульт ва 347000 беморлар эса инфаркт оқибатида вафот топганлар. Уларнинг барчаси ҳафтасига камида 55 соат ва ундан кўпроқ вақт давомида ишлаганлар.

Ушбу ўлим статискидасида эркакларнинг улуши катта бўлиб, умумий соннинг 72 фоизини ташкил қилади.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳафтасига 55 ёки ундан кўп вақт давомида ишлаётганда, инсульт хавфи тахминан 35% га ва инфарткка чалиниш хавфи эса 40% га ошади.

ЖССТ Бош директори доктор Тедрос Гебреесуснинг айтишича “Ковид-19 пандемияси жуда кўп одамларнинг ишлаш принципларини сезиларли даражада ўзгартирди. Масофадан ишлаш кўплаб соҳаларда норма бўлиб қолди. Бундан ташқари, кўплаб корхоналар пулни тежаш учун ишни бутунлай тўхтатишга мажбур бўлдилар ва иш ҳақи ололмаган ходимлар охир-оқибат бошқа ишларда кўпроқ ишлашга мажбур бўлдилар.

Унинг айтишича “ҳеч қайси иш инсульт ёки инфарктка чалинишга арзимайди. Ҳукуматлар, иш берувчилар ва ишчиларнинг ўзлари ходимларнинг соғлиғини асраш учун бирлашишлари ва иш вақти учун муайян чегараларни белгилашлари керак”.