Ван И Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали суҳбатлашди

Хитой Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И Афғонистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ванг И Хитой-Афғонистон стратегик ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тараққиёт суръатини сақлаб қолаётганини, икки давлатнинг “Бир макон, бир йўл” доирасидаги ҳамкорлиги ўзаро алоқалар тараққиётини намойиш этаётганини, Хитой ва Афғонистон ўртасидаги анъанавий дўстлик эпидемияга қарши биргаликда курашиш жараёнида янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Хитой Афғонистон билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 15 йиллиги муносабати билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида, шунингдек, бошқа соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда.

Ванг И Хитой томони эпидемияга қарши курашда Афғонистон ва Жанубий Осиё мамлакатларига зарур ёрдам кўрсатишни давом эттиришга, шунингдек, Афғонистон билан хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, унга терроризмга қарши кураш салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ван, Хитой мамлакатда тинчлик ва тотувликни таъминлашда муҳим роль ўйнайдиган Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.

Муҳаммад Ҳаниф Атмар, ўз навбатида, Афғонистон томони Хитой билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга, икки томонлама манфаатли ва терроризмга қарши курашни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича Хитой билан стратегик мулоқот қилишга умид билдирди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири Хитойга Ковид-19 эпидемиясига қарши курашишда инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани ва Афғонистонни ривожлантиришга кўмаклашишгани учун миннатдорчилик билдирди.