Велосипеддан электр энергиясигача

Амстердам велосипед минишдан электр қувватини олишда илгарилаб кетди. Эндиликда шаҳар бўйлаб велосайрлар кўчаларни ёритиш, уйлардаги музлатгичларни қувват билан таъминлаш ва ҳатто видео ўйинларни ўйнаш учун етарли миқдорда энергия етказиб бермоқда. Буларнинг барчаси велосипед педалини айлантириш орқали қайта тикланадиган энергия олиш мумкинлигини исботлаб берган Голландиянинг инновацияси туфайли содир бўлмоқда.

Маҳалладаги ҳар бир оилага велосипеднинг бир нечта махсус олд ғилдираклари берилади. Ғилдираклар велосипедларга ўрнатилгандан сўнг ҳаракатланиш вақтида ва тормоз ишлатилганда транспорт воситасига ўрнатилган махсус батареяларга ҳосил бўлган энергияни тўплайди. Кун охирлагач барча уйига қайтиб, велосипедни махсус қурилмага олд ғилдираги билан жойлайди. Натижада, тўпланган энергия кўча ёки маҳалла электр тармоғига тарқалиб, барча хонадонни қувват билан таъминлайди.

30 та велосипед жойланадиган шундай махсус қурилма битта кўчани ёритиши ёки видео ўйинлар ва маиший техника учун етарли қувват билан таъминлаши мумкин. Бундай кашфиёт Амстердамнинг тарихий обидаларининг томларига қуёш батареяларини ўрнатиш таъқиқланганлиги оқибатида ишлаб чиқилди.

Амстердамликлар велосипедда ҳар куни биргаликда олганда 2 миллион километр йўл босишади. Одамлар ишларига, спорт залларига қатнаганларида кунлик ўртача 19,5 миллион ватт-соат қувват ҳосил қилишади. Бундай ақлдан оздирувчи катта миқдордаги энергия кўчада шунчаки исроф бўлиб ётибди. Эндиликдаги бизнинг вазифамиз ўша қувватни шунчаки уйга қайтаришдан иборат. Велосипед миниш сайёрамиз учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда.