Virgin Galactic компанияси космик туристлар учун кемани синовдан ўтказди

 Virgin Galactiс компанияси  SpaceShipTwo Unity фазо кемасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бир йилдан сўнг бу кемада туристлар билан бирга илк тижорат сафарларининг ўтказилиши режалаштирилгандир.

Икки синовчи-учувчи бошқарган кема Нью-Мексико штатидаги “Америка” космопортидан фазога учди.

Кемани ерда Virgin Galactic компаниясининг бошлиғи,  Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон кутиб олди.