Хитой Ненси Пелосига «ёлғончи» тамғасини босди

АҚШ Вакиллар палатаси спикери уйғурларга нисбатан муносабатлар туфайли дунё раҳбарларини 2022 йил Пекинда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига бормасликка чақиргандан кейин Пекин қарши муносабат билдирди. Хитой АҚШ спикери Ненси Пелосининг баёнотини “ёлғон ва дезинформацияга тўла” деб эълон қилди, чунки Пелоси келаси йилги Пекин қишки Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларини инсон ҳуқуқларининг топталиши асносида дипломатик бойкот қилишга чақирганди.

“Баъзи АҚШ расмийларининг сўзлари ёлғон ва дезинформацияларга тўла”, – деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лижиан. “АҚШ сиёсатчилари Олимпиададан фойдаланиб нафратга тўла сиёсий ўйинларни ўйнашни ва инсон ҳуқуқлари муаммоси бор дея Хитойни қоралаш ва унга туҳмат қилиш учун баҳона излашни тўхтатишлари керак”, – дея қўшимча қилди у.

Пелоси Хитойда инсон ҳуқуқлари борасидаги вазиятни танқид қилди ва дунё раҳбарларини февраль ойида Пекинда бўлиб ўтиши режалаштирилган Қишки Олимпия ўйинларига бормасликка чақирди. “Мен таклиф қилаётган нарса – бу дипломатик бойкотдир”, – деди Пелоси икки партияли конгресс тингловида. Унинг айтишича етакчи мамлакатлар “Олимпиадага ташрифларини қолдиришлари” керак.

Жо Байден маъмурияти ҳам Хитойнинг уйғур миллатига нисбатан муносабатини “геноцид” деб атаган, лекин, Пекин буни қатъиян рад этганди.